ФАРҒОНАДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР

ФАРҒОНАДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР

Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, “Дала четлари ва зовурлар атрофидаги ҳудудлардан самарали фойдаланиш мақсадида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини  э киш” мавзусига бағишланган пресс-тур бўлиб ўтди.  

 

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирга журналист ва блогерлар, томорқа ер егалари таклиф этилди. Иштирокчиларга Фарғона шаҳридаги “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги  боғлардан самарали фойдаланиб, минглаб мевали дарахт кўчатлари экилганлиги алоҳида намуна сифатида таништирилди.

дала
Галдаги тадбирда эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги  “Қишлоқ хўжалиги екин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар мазмунига қаратилди. Унда Фурқат тумани “Шўр” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими, алоқадор соҳа вакиллари,  маҳалла раислари иштирокида томорқадан самарали фойдаланиш мавзусида семинар ташкил этилди.

томорка
Даставвал, ҳудуддаги Дилмуроджон Умрзоқов хонадонида амалга оширилган ишлар билан танишилди. Сўнгра Орифхон Мухторов хонадонида ташкил этилган 8 сотихли иссиқхонада кўчатлар етиштириш жараёни диққат марказида бўлди.Тадбиркор иссиқхонасида 1 миллион дона помидор, қалампир, булғор қалампири ва турли хил гул кўчатларини етиштириб, ички бозорни таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга яхшигина даромадга эга бўлаётир.

арча
Семинар жараёнида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудига туман ҳокими ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан 50 тупдан ортиқ арча кўчатлари экилди.

Гулноза Тўхтасинова,

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни 

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши 

бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.