ЁЗ – ЎТАЁТИР СОЗ

ЁЗ – ЎТАЁТИР СОЗ

Жорий йилнинг 15 май куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди. Унда таълимнинг барча босқичларига замонавий ёндашувларни жорий этиш, ёшлар тарбияси ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди ва  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кунлик” дастури эълон қилинди.   

 

Таълим тизимида ўзига хос янгилик ҳисобланган мазкур дастур ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш, ижтимоий фаоллигини ошириш,  уларнинг мактаб даврида олган билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш, маданий-маънавий савиясини юксалтиришга хизмат қилишни мақсад қилади.     

CZ3B1163

Дастур доирасида ёзги таътил даврида барча таълим муассасаларининг спорт майдончалари, тўгараклари ва лабораторияларини фаолиятга жалб этиш, улардан маҳаллий ёшлар ҳам фойдаланишига шароит яратиш, санъат ва адабиёт кечалари, интеллектуал ўйинлар, ижод марказлари ҳамда маънавий-маърифий контентлар ишлаб чиқиш ва уларни ёшлар орасида оммалаштириш, информацияон технологиялар, дастурлаш, анимация, робототехника ва молиявий саводхонлик бўйича замонавий касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган курсларни ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олиш даражасини ошириш, оилалар билан ҳамкорликда эрта ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, ёзги даврда мактаб ўқувчилари бандлигини таъминлаш, улар учун турли тўгараклар, оромгоҳлар ва ижтимоий лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш  сингари вазифалар устувор йўналишлар сифатида белгилаб берилди.   

CZ3B1146

Бугун “Долзарб 90 кунлик” дастури ижросини таъминлаш борасида Асака тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 66 та умумтаълим мактабларида белгиланган чора-тадбирлар асосида амалий иш ташкил қилинмоқда.  Бунинг натижасида туман мактабларида билим олаётган  63 366  нафар ўқувчиларнинг асосий қисми дастур тадбирларига тўлиқ қамраб олинди.  

CZ3B1171

–Бизнинг 42-умумий ўрта таълим мактабимиз Асака туманининг Ниёзботир қишлоғида жойлашган, – дейди ушбу таълим даргоҳи директори Дилафрўз  Қорабоева. – Бу ерда қишлоқ аҳлининг 1134  нафар фарзандлари таълим олишади. Уларга педагогик жамоамизнинг 68 нафар тажрибали устозлари билим беришмоқда. Мана бугун “Долзарб 90 кунлик” дастури  ижроси доирасида мактабимиздаги барча фан  ва спорт тўгараклари ўз фаолиятини давом эттиряпти. Айниқса, спорт залидаги ҳудудий мусобақалар кўпчиликни ўзига жалб қилган. Атрофдаги таълим муассасаларидан келган жамоалар билан спортнинг волейбол, шаҳмат, шашка  ва стол тенниси каби турларида беллашган ёшларимиз эндиликда туманда ўтадиган мана шундай мусобақада мактабимиз шарафини ҳимоя қилишади.  

CZ3B1174

Дарҳақиқат, ҳозирда мактабда ҳаёт қайнайди. Спорт залда катта синф ўқувчилари тўгарак машғулотларида қатнашаётган бўлса, мактаб ҳовлисида бошланғич синф ўқувчилари “Қувноқ стартлар” мусобақасида иштирок этишяпти. Яна бир синф хонасида эса қизларжонлар устозларидан тикувчилик сирларини ўрганишяпти. Кимдир кўрпа-тўшак, яна бошқаси замонавий либос, яна кимдир замонавий пардаларни  бичиш ва тикишни  ўзлаштиряпти.    

CZ3B1185Мана шундай жўшқинликни тумандаги 52 –умумий ўрта таълим мактабида ҳам кузатиш мумкин.  Тажрибали педагог Сурайё Абдураҳмонова  раҳбарлик қилаётган ушбу таълим масканида 2080  нафар ўғил-қизларимиз билим олишади.    

 

CZ3B1241

CZ3B1246

CZ3B1266
Айни дамда мактабнинг кенг ва шинам залида рақс тўгараги иштирокчиларининг концерт дастури намойиш этилмоқда. Унинг орасида эса саҳнада пайдо бўлган шарқ яккакураши тўгараги аъзоларининг жанговар чиқишлари болажонларга ўзгача завқ бағишлади. Кимё кабинетидаги тўгарак қатнашчилари турли моддалардан давлатимиз байроғи рангини берувчи суюқлик ҳосил қилишди.   

CZ3B1218

“Долзарб 90 кунлик” дастури ўқувчиларимизнинг бўш вақтини кўнгилли ўтказишига хизмат қиляпти, - дейди мактаб директори  Сурайё Абдураҳмонова. – Айниқса, уларнинг ота-оналари ғоят мамнун. Чунки, ўқувчилар таътил кунларида ҳар жойларда бемақсад, бетартиб юрмайди. Мактабда ўзи қизиққан тўгаракка  қатнашади. У хоҳ  спорт, хоҳ фан тўгараги бўлсин устозларимиз болажонлар билан мунтазам машғулот олиб боришяпти.  Жамоадаги 112 нафар ўқитувчиларимиз таътил навбатига қараб иш ташкил қилишяпти. Хусусан, Шермуҳаммад Баҳодиров, Гулмира Муҳаммаддиёрова, Кибриё Камолова, Дилдора Тошматова ҳамда Нодира Рустамова каби ўқитувчиларимизнинг тўгарак машғулотларини сифатли ташкил қилиш борасидаги меҳнатини  алоҳида таъкидлаган бўлардим.   

CZ3B1292

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 56-умумий ўрта таълим мактаби Асака шаҳрининг марказида жойлашган. Аҳолиси зич, ҳудудда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик жадал ривожланган. Шу боис мактаб ўқувчиларининг аксарияти ҳунармандчилик ва тикувчилик йўналишига қизиқади. Шунингдек, яна кўпчилиги информацион технологиялар, дастурлаш соҳасига ҳам меҳр қўйган. Буни мактабнинг информатика хонаси доимо гавжумлигидан кўриш мумкин. Бу ерда ўғил-қизларимиз компьютер графикаси, ўйинлари, дастурлашнинг бошланғич асосларини ўзлаштириш билан машғул. Спорт залида спортчи ёшлар, фан ҳамда касбга йўналтирувчи тўгаракларида бўлғуси тикувчи ва бичувчи қизлар устозларидан ҳунар сирларини ўрганишяпти.  

CZ3B1300

– Дастурда белгиланган топшириқлар асосида ёзги таътилни самарали ташкил этиш кўзда тутилган, – дейди мактаб директори Илҳомжон Тоштемиров. – Буни яна бир қулайлик томони ота-оналар ишда бўлган пайтда болаларни эътиборсиз қолдирмаслик, уларнинг вақтини фойдали машғулотлар билан ўтказишдир.  Бу борада бугун мактабимиздаги барча фан ва спорт тўгараклари ўз фаолиятини давом эттиряпти. Уларда етти юз нафарга яқин ўқувчилар  иштирок этяпти. Машғулотларни   Мукаррам Ашурова, Муқаддам Солиева, Гулноза Ашурова ҳамда Исмонжон Усмонов каби тажрибали устозларимиз олиб боришяпти. Бундан ташқари мактабда дам олиш, кўнгилочар тадбирлар ҳам ўтказиб бориляпти. Мўъжазгина кинотеатримизда ёшларимиз учун миллий фильмларимиз, болажонлар учун мультфильмлар намойиш этиляпти. “Долзарб 90 кунлик” дастури талабларига кўра  ҳар бир ҳафтада турли йўналишда танлов ва мусобақалар, интеллектуал ўйинлар ўтказиб боряпмиз. Бу ҳафтада шахмат-шашка мусобақаси ташкил этилган бўлса,  галдаги ҳафта ёш китобхонлар танлови ўтказилади. “Заковат” интеллектуал ўйини,  футбол, волейбол баҳсларида деярли барча ўқувчиларимиз қатнашади.   

CZ3B1313

Бугун Асака туманидаги барча таълим муассасаларида ана шундай жўшқин ҳаёт тарзи ҳукмрон. Тўгарак ва спорт машғулотлари қаторида ташкил этилаётган адабиий-бадиий  дастурлар, концерт томошалари, саҳна кўринишларида ёшликни, Ватанни мадҳ этувчи тароналар янграяпти. Бундан ташқари  дастур доирасида ўқувчилар учун вилоят миқёсида тарихий шаҳарлар ва диққатга сазовор жойларга сайёҳатлар ташкил этилади. Сўлим ва бетарор туризм объектлари, музейларга ташриф уюштирилади. Чунки, бой тарихимиз, обод ва кўркам шаҳар-қишлоқларимиз ёшларимизни Она юртимизга бўлган меҳрини, муҳаббатини оширишга хизмат қилади.   

 

Исроилжон Нишонов,  

Асака тумани мактабгача ва мактаб   

таълими  бўлими мудири.