ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ташаббуси билан Фарғона вилояти 4-сон кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил  э тилди.   

 

Унда бош бошқарма бошлиғи Aлишер Aҳмедов ёшлар билан самимий суҳбат қуриб, уларга мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Тадбир давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашувларида белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш, замонавий касб-ҳунар ва инновацион йўналишларга кенг жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

photo_2026-05-14_15-05-13

Учрашувнинг аҳамиятли жиҳатларидан бири шуки, бош бошқарма бошлиғи Aлишер Aҳмедов мазкур мактаб-интернат битирувчиси эканини таъкидлаб, айнан шу даргоҳда олган билим ва тарбияси унинг ҳаёт йўлида мустаҳкам пойдевор бўлганини билдирди. Ёшлар билан суҳбат жараёнида у мактабдаги ўқув даври, кейинчалик олий таълим муассасасида таҳсил олгани ҳамда меҳнат фаолияти давомида босқичма-босқич тажриба орттириб, раҳбарлик даражасигача етиб келгани ҳақида ўз ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашди.

Aйниқса, ёшларга чет тилларини ўрганиш бугунги замон талаби эканлиги  алоҳида таъкидланди, тил билиш инсоннинг имкониятларини кенгайтириши, халқаро тажриба ва билимларни ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.  У ёшларни доимий изланиш, билим олиш ва ўз устида ишлашга чақирди.

Тадбир  давомида эко логик масалаларга бефарқ бўлмаган ёшлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, кенгашлар фаолиятини ривожлантириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда яратилаётган шарт-шароитлар юзасидан фикр алмашилди ва келгусидаги режалар бўйича таклифлар билдирилди.

photo_2026-05-14_15-05-14

Учрашувда соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф    этиш йўллари муҳокама қилиниб, билдирилган таклифлар асосида “йўл хариталари” шакллантирилди. Иштирокчиларнинг саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Мазкур мулоқот очиқлик тамойили асосида  ўтказилиб,  муваффақиятга  эришган ёшлар тажрибасини оммалаштириш, инновацион ғоялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшларни рағбатлантиришга қаратилди.

Шунингдек, Aлишер Aҳмедов томонидан ўқувчиларга Ўзбекистон “Қизил китоби” жамланмаси ҳамда бадиий китоблар тақдим  этилди. Ёшлар учрашувда фаол иштирок этиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир ёшларнинг экология соҳасидаги ислоҳотларда бевосита иштирокини таъминлаш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.

 

Гулноза Тўхтасинова, 

Фарғона вилояти экология ва иқлим ўзгариши 

бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.