МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ҲАЙВОНЛАР

МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ҲАЙВОНЛАР

2023-12-07 01.16.39
 

Ана шундай камёб ҳайвонлардан бири аллақачон “Қизил китоб”дан жой олган ва йўқолиб кетиш ҳавфи остида бўлган қор қоплони Ҳисор давлат қўриқхонасида, денгиз сатҳидан 2200 дан 4300 метр баландликкача бўлган ҳудудларида учрайди. Қор қоплонининг асосий озуқаси тоғ эчкилари ҳисобланади. Қор қоплони ундан ташқари ёш тўнғизлар, қизил суғур, ҳилол ва какликларни овлайди. Ҳисор давлат кўриқхонаси ташкил этилган вактда уларнинг сони тахминан, 5-6 бош бўлган, ҳозирги кунда эса илмий ҳисоб-китобларга қараганда 22-24 бошгача кўпайган.


Туркистон силовсини эса қўриқхонанинг арча билан қопланган ўрмонзорлари ичидаги қояларда яшайди. Бугунчи кунда уларнинг сони тахминан 138 бошни ташкил этади. Қўриқхонанинг ҳамма ҳудудида Тяньшан қўнғир айиғи учрайди. Уларнинг сони кўриқхона илмий ходимлари томонидан 1993  йилда ўтказилган ҳисоб-китоблар бўйича 35 бошни ташкил этган бўлса, ҳозирда уларнинг  миқдори 157-160 бошга етган.  

Қўриқхона худудида кушларнинг 215 тури учрайди. Шулардан 110 тури қўрикхона худудида доимий яшовчи ва 115 тури эса миграция даврида учиб ўтувчи қушлардир. Қушлар синфидан кора ғажир, болтаютар, кумой, бургут, оқ бошли кумой, қора лайлак, итолға ва лочинлар Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бургутнинг сони 78-80 ва болтаютарнинг сони 71-75 бошдан иборат. Қўрикхона ўрмонзорларида арчазор болта тумшуғи, кизилбош ва арчазор читтаги яшайди. Қўрикхона худудида энг кўп таркалган куш бу какликдир, унинг сони тахминан 38115 бошдан иборат. Қўриқхонанинг катта баргли ўрмонларида гов каптар, болта тумшуқ, зарғалдок, қор қарқуноғи, майна, қорашақшақ, олашақшақ ва жануб булбуллари кенг тарқалган. Сувда ва қуруқликда яшовчилар туридан бақа ва кўл қурбақаси кўп учрайди.