ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ

ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ

Бугун мамлакатимизда Ёшлар куни кенг танатана қилинди. Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан бир гуруҳ йигит-қизларимиз  «Келажак бунёдкори» медали  ва  Мард ўғлон давлат  мукофотлари билан тақдирландилар.   Жойларда мазкур сана муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилди.  

 

Ана шундай тадбирлардан бири Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ташаббуси билан ўтказилди. Бошқарманинг мажлислар залида “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

photo_2025-06-28_02-08-33-1

Ушбу анжумандан кўзланган мақсад ёшларнинг экологик онги ва маданиятини ошириш, уларни мамлакат тараққиётида фаол иштирок этувчи авлод сифатида тарбиялаш, ёш экофаолларни рағбатлантириш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат эди. 

Тадбирда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 35 нафар экофаол ёшлар иштирок этди. Ўзаро мулоқот чоғида уларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва жамоатчилик онгини шакллантириш бўйича қизиқиш ва ташаббуслар юқори эканлиги намоён бўлди.

photo_2025-06-28_02-08-39

Маънавий-маърифий тадбирда Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг бир қатор мутахассислари қатнашиб, бугунги ёшларнинг табиат муҳофазаси йўлидаги ташаббускорлиги ҳақида тўхталиб, улар ўз тенгдошлари орасида экологик маданият тарғиботини янада кенгайтириб бораётганликлари, атроф-муҳит дахлсизлигини сақлашда жамоатчилик назоратида фаол иштирок этаётганликларини таъкидладилар.  Улар ўз чиқишларида ёшларнинг мамлакат экологик хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни, келгусидаги вазифалар ва имкониятлар ҳақида ҳам атрофлича сўз юритдилар.

photo_2025-06-28_02-08-43

Тадбир якунида энг фаол ёшларга самимий миннатдорчилик билдирилди ҳамда уларнинг табиат муҳофазаси йўлидаги саъй-ҳаракатларини янада кучайтириш,  қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий таклифлар билдирилди. 

 

Шаҳодат Жўрабоева,

Фарғона вилояти экология, атроф-

муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим 

ўзгариши бошқармаси бошлиғининг 

маслаҳатчиси.