ТАБИАТГА ЭЪТИБОР – ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

ТАБИАТГА ЭЪТИБОР – ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР

Она табиат муҳофазаси, унинг неъматларидан оқилона фойдаланиш, асраб-авайлаш бугун давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Хусусан,   давлатимиз раҳбари томонидан бирданига соҳага доир қатор  қонуний ҳужжатларнинг имзоланиши фикримизнинг яққол далили бўла олади.   

 

Аҳамиятли жойи шундаки, бу  ҳужжатларнинг ҳар бири табиатни муҳофаза қилиш, экология соҳасида улкан ўзгаришлар ясайди, амалдаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади. 

Чунки, яқин тарихда ҳеч бирор йўналишда бирданига олтита қонуний ҳужжат қабул қилинмаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан  2025 йил 23 сентябрда 

қабул қилинган, Олий Мажлис Сенати томонидан  2025 йил 19 декабрда маъқулланган ва  

давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 25 март куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини 

кучайтиришга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган қўшимча 

ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан  атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик 

дунёсини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида жисмоний ва юридик 

шахсларнинг масъулиятини ошириш, ушбу соҳада содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун 

жавобгарликни кучайтириш зарурияти юзага келганлиги таъкидланмоқда. Шу боис мазкур қонун билан атроф-муҳитга таъсир курсатаётган айрим фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик 

шахслар зиммасига атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини юритиш 

бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилишини, атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси 

муҳофаза қилинишини, табиий ресурслардан фойдаланиш  соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 

жиноий ҳамда маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилишини, шу жумладан, махсус 

автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган экологик ҳуқуқбузарликлар, чиқиндиларни  чиқинди тўплаш  майдончалари ва қўриқланмайдиган иншоотлардан уларни қонунга хилоф равишда тўплаганлик ва олиб чиқиб кетганлик учун 

маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ҳамда ўзгартиришлар 

киритилмоқда. Шунингдек, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кўчириб ўтқазиш учун 

рухсатнома бериш тартиби ўзгаряпти. Шу каби қатор қўшимчалар атроф-муҳитни, ҳайвонот ва 

ўсимлик дунёсини  муҳофаза қилиш  соҳасидаги қонунчилик ижросини таъминлаш, юртимиздаги экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга хизмат 

қилади.

Президентимиз томонидан айнан шу санада имзоланган  “Атмосфера ҳавоси сифатини 

яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-

тадбирлар тўғрисида”ги фармонда эса  2026-2030 йилларда мамлакатимизда атмосфера ҳавоси 

сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасининг асосий мақсадлари 

кўрсатиб ўтилган. Яъни, бу даврда атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи 

моддалар миқдорини 10,5  фоизга камайтириш, атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага 

кирувчи корхоналарда автоматик  мониторинг станциялари ва чанг-тозалаш ускуналари 

ўрнатилишини таъминлаш, саноат объектларидан чиқадиган ташламаларни ушлаб қолиш 

улушини 32 фоизга етказиш, РМ2,5 бўйича миллий меъёрлардан ортиш кузатилган кунлар 

сонини  камайтириш, транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган 

ифлослантирувчи моддалар ҳажмини 10  фоизга қисқартириш белгилаб берилган. Транспорт 

тизимини экологик жиҳатдан такомиллаштриш мақсадида 2026  йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар 

ойнинг 10  ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”,  “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб 

борилади. Мазкур акциялар доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат 

автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қаътиян таъқиқланади. 

Яна бир фармон —“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжатга кўра, 2028  йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси,  

вилоятлар   ва Тошкент шаҳрида  қўшимча равишда  умумий майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилинади. 2030  йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда умумий яшиллик даражасини 14,2  дан 30  фоизгача ошириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудуд майдонини 9-10  квадрат метргача кенгайтириш, РМ2,5  ва РМ10  каби зарарли 

заррачалар концентрациясини 20-25 фоизгача камайтириш, иқлим шароити оғир ҳудудларда ҳаво ҳароратини ўртача 1,5–2 даражагача пасайтириш имкониятини яратиш каби қатор устувор 

вазифалар кўрсатиб ўтилган. 

“Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор 

таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда эса республикада яшил 

иқтисодиёт тамойилларинини жорий этиш, иссиқхоналарни табиий иқлим шароитига қулай 

бўлган ҳудудларда агропарк усулида ривожлантириш орқали энергия ресурсларини тежаш мақсад қилинган. 

“Овжасой – Мовий тоғлар”, “Писком”, “Фарғона” миллий табиат боғларини ташкил этиш ва 

“Поп” миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, 

мамлакатимизда табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш, экологик қимматга эга бўлган табиий 

объектлар ва мажмуаларни сақлаш, қайта тиклаш, биохилма-хилликни асраш, экологик муҳитни 

яхшилаш мақсад қилинган. Тошкент вилояти Писком ва Қурама тоғ тизмаларидаги табиий 

ўрмонлар, 27 турдаги ноёб ва глобал миқёсда йўқолиб кетиш хавфи остидаги умуртқали 

ҳайвонлар ҳамда 7 турдаги эндемик ва 40 турдаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига 

киритилган ўсимликларни ҳимоя қилиш, Фарғона водийсидаги йўқолиб кетиш хавфи остидаги 

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш 

иттифоқининг Қизил рўйхатига кирган 6 турдаги судралиб юрувчи, 3 турдаги сут эмизувчи ва 13 

турдаги қушлар ҳамда 2 турдаги янги Шимолий Осиё калтакесаклари ва Северцов қўйининг 

аввал табиатга номаълум бўлган популяциясини муҳофазага олиш, табиат ёдгорликлари бўлган «Ёзёвон» ва «Мингбулоқ» оқ қумларини сақлаб қолиш каби қатор вазифалар белгилаб берилган. 

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида 

экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар 

тўғрисида”ги қарор ҳам ўзгача аҳамиятга эга. Чунки, табиат муҳофазасининг асоси аввало 

экологик маданиятдан бошланади.  Шу боис кейинги пайтда аҳолининг экомаданиятни ошириш 

алоҳида эътиборда. Ушбу ҳужжатга кўра, 2026-2027  йиллар давомида республиканинг ҳар бир 

ҳудудида ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 14 та “яшил техникумлар”  фаолияти йўлга 

қўйилади. 2030 йилгача республиканинг ҳар бир ҳудудидаги “яшил техникумлар”да 10 000 нафар ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш учун экологик таълим ва илм янада ривожлантирилади. 

Шунингдек, мазкур тизимни ривожлантириш учун яна қатор вазифалар белгилаб берилганки, 

уларнинг ижроси тез фурсатда ўзининг амалий натижасини кўрсатиши шубҳасиз. 

Мухтасар қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 

2026  йилнинг 25 март куни имзоланган мазкур ҳужжатларнинг барчаси юртимиз табиатини асраб-авайлаш, атроф-муҳит муҳофазаси, экологик вазиятни яхшилаш борасида мустаҳкам қонуний, 

ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, биз соҳа ходимлари аввало уларни изчил 

ўрганишимиз, аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишимиз, ижросини таъминлаш борасида эса 

шахсий намуна бўлишимиз лозим. 

 

Гулноза Тўхтасинова,

Фарғона вилояти экология ва иқлим 

ўзгариши бош бошқармаси матбуот котиби.