БАЛИҚ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

БАЛИҚ – БЕБАҲО НЕЪМАТ

Балиқ кўплаб одамларда етишмайдиган зарур озуқа моддаларига эга.  Бунга юқори сифатли протеин,  йод , турли витаминлар ва минераллар киради. Балиқнинг ёғли турлари баъзан энг соғлом ҳисобланади. Ёғли балиқлар оптимал тана ва мия фаолияти учун жуда муҳим ва кўплаб касалликлар хавфини камайтиради. Омега-3 эҳтиёжларини қондириш учун ҳафтада камида бир ёки икки марта ёғли балиқ истеъмол қилиш тавсия этилади.   

Балиқ гўштида А дармондориси мол гўштига қараганда бир неча баравар кўп. Шунингдек, у C, В1, В2, В6, В12 дармондориларига бойлиги билан ҳам қимматли. Маҳсулот инсон танаси учун зарур бўлган фосфор, калций, калий, натрий, магний, олтингугурт каби кўплаб минералларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, балиқ гўштида кам миқдорда темир, мис, марганец, кобалт, рух, молибден, бром, фтор мавжуд. 

Seafoods_Fish_Food_344291

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан 27 июнь - Бутунжаҳон балиқчилик куни муносабати билан ўтказилган тадбирда ана шу ҳақда сўз борди. Ёшларда экологик таълим ва саводхонликни ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тарғибот тадбирида Сўх  туманидаги  "Истиқлол" маҳалласида фаолият олиб бораётган болалар оромгоҳида мириқиб ҳордиқ чиқараётган болажонлар иштирок этишди. 

photo_2024-06-27_17-16-31
Тадбирда сўз олган мутахассислар мазкур сананинг қабул қилиниши, нишонланиши  ва аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот беришди. Жумладан, мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.  Таъкидланишича, балиқларни кўпайтириш билан бирга уларни овлаш ҳам кишига ўзгача завқ беради. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан жаҳон миқёсида нишонланадиган  “Балиқ овлаш куни” ҳам эълон қилинган.  Бу санада инсонлар балиқни нафақат истеъмол қилиш, балки эстетик завқ олиш, табиат қўйнида мириқиб дам олиш учун овга чиқадилар.

photo_2024-06-27_17-30-57
Ҳудди шундай тадбир Олтиариқ туманидаги “Қапчуғай” маҳалласида  фаолият олиб бораётган болалар оромгоҳида ҳам ташкил этилди. Ғоятда мазмунли ўтган давра суҳбатида болажонлар ўзлари учун кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

 

Анваржон Ашуров,

Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни 

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси 

бошлиғи ўринбосари.