КЕЛАЖАК ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТ

КЕЛАЖАК ОЛДИДАГИ МАСЪУЛИЯТ

photo_2026-01-29_18-02-28Табиат  муҳофазаси бугун дунё миқёсидаги долзарб вазифалардан бири. Мамлакатимизда, хусусан, Фарғона вилоятида мазкур масала янада муҳимроқ аҳамият касб этган. Негаки, гўзал водийнинг дурдонаси бўлган Фарғона табиати ўзининг бетакрорлиги, кўркам манзаралари, обод манзиллари  билан алоҳида ажралиб туради.  

Юрт ободлиги, шаҳар ва қишлоқларимиз чиройини таъминлаш аҳоли турмуш шароитларини янада фаровон этиш, дастурхонларимиз файзу-баракасини ортишига хизмат қилади. Шунингдек, бизга ўз неъматларини беминнат ҳадя этувчи Она табиат муҳофазасига бўлган эътибор ҳам мўл-кўллик  омили ҳисобланади. Шу боис Фарғона вилояти экология ва иқлим  ўзгариши бошқармаси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да соҳага доир қонунлар ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, табиатга нисбатан нохолис муносабатларни олдини олиш борасида қатор амалий ишларни бажардилар. Хусусан, ўтган йил давомида бошқарма мутахассислари томонидан 4420 та рейд тадбирлари ўтказилди. Ушбу жараёнда   табиат муҳофазасига доир қонунларни бузган 4406 нафар шахсларга нисбатан 3 миллиард 986 миллион 478 минг сўм миқдорида маъмурий жарима солинган. 

соҳага доир қонунлар ижросини таъминлаш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, табиатга нисбатан нохолис муносабатларни олдини олиш борасида қатор амалий ишларни бажардилар. Хусусан, ўтган йил давомида бошқарма мутахассислари томонидан 4420 та рейд тадбирлари ўтказилди. Ушбу жараёнда   табиат муҳофазасига доир қонунларни бузган 4406 нафар шахсларга нисбатан 3 миллиард 986 миллион 478 минг сўм миқдорида маъмурий жарима солинган. 

 

Маълумки,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бугун нафақат ободлик ва тоза ҳаво манбаи, балки иқлим ўзгаришларининг олдини олишга хизмат қилувчи долзарб чора ҳисобланади. Шу боис Фарғона вилоятида 2025 йил баҳор мавсумида 9,5 миллион туп кўчатлар экилиши режалаштирилган  бўлиб, амалда  11 миллион 887 минг дона кўчатлари экилди ва режа 125 фоизга бажарилди. Экилган кўчатлар “Яшил макон” платформасига киритилди. Кўчатларнинг унувчанлигини таъминлаш, суғориш тизимини самарали йўлга қўйиш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида, экология давлат инспекторлари томонидан минг 402 нафар масъулларга далолатнома асосида бириктирилди.

Шунингдек,  вилоятда ўтган йил давомида “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Очиқ бюджет” портали орқали  20 та лойиҳалар ғолиб деб топилиб, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси буюртмачилигида, Қўқон давлат ўрмон хўжалигида 3,79 гектар майдонда 11 та,  Фарғона давлат ўрмон хўжалигида 5,33 гектар майдонда 9 та лойиҳада “Яшил боғ” ва “Яшил жамоат парклари” ташкил этилиб, парвариш қилиб келинмоқда.

2025  йилда вилоятда сув, ер ресурслари ва ерости бойликларини муҳофаза қилиш масаласи ҳам алоҳида эътиборга олинди. Хусусан, бугун вилоятдаги мавжуд   214 та қазилмагоҳларнинг барчасида хатлов ишлари олиб борилди. Қазилмагоҳ сифатида фойдаланиб бўлинган ер майдонлари тегишли режа-жадвал асосида  босқичма-босқич   рекултивaция қилиб бориляпти. Шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган 197 та автомобилларни ювиш шаҳобчаларида хатлов ишлари олиб борилди ва босқичма-босқич айланма тизимга ўтиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди. Улардан 26 тасига зарур талабларга жавоб бермаганлиги боис 19 миллион 784 минг сўм жарима қўлланилди ва бундан ташқари 50 миллион 560 минг сўм миқдорида компенсация тўлови ҳисобланди.

Вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи 6 та саноат корхоналари - “Фарғона исссиқлик электр маркази” акционерлик жамияти, Қўқон шаҳар “Trikoror” масъулияти чекланган жамияти, Қувасой шаҳар “Қувасойшифер хризантил” масъулияти чекланган жамияти, Фарғона шаҳар “Fergana Global Textile” масъулияти чекланган жамияти, Марғилон шаҳар “Nurli Tong-Silk” масъулияти чекланган жамияти, Бешариқ тумани “LuxYanTex” масъулияти чекланган жамиятлари ўз маблағи ҳисобидан юқори самарадорликка эга локал оқава сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда  “Фарғона иссиқлик электр маркази”  акциядорлик жамиятида ўз маблағлари ҳисобидан лойиҳавий қуввати 700 метр куб бўлган, тозалаш услуби физик ва биологик усулни ташкил қиладиган янги локал оқава сув тозалаш иншооти қуриб битказилди. Қўқон шаҳар “Trikoror” масъулияти чекланган жамиятида ҳам суткалик қуввати 108 кубометр бўлган локал оқава сув тозалаш иншооти ва Қувасой шаҳар “Қувасойшифер хризантил” масъулияти чекланган жамиятида 240 кубометр қувватга эга локал оқава сув тозалаш иншооти корхона ўз маблағи ҳисобидан реконструкция қилинди,  “Fergana Global Textile” масъулияти чекланган жамияти филиалида янги оқава сув тозалаш иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Фарғона вилоятида 2025 йил давомида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасида ҳам муҳим тадбирлар бажарилди. Вилоятдаги   атроф-муҳитга таъсири бўйича биринчи вa иккинчи тоифага мансуб 15 та хўжалик юритувчи субъектларга юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш юзасидан экология бошқармаси томонидан тегишли кўрсатма берилган.  Унинг ижроси бўйича эса ўтган йилда вилоятда атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш бўйича 17 та корхонада чанг, газ ва тутунни тутиб қолувчи ускуналарни   ўрнатиш ва модернизация қилиш режалаштирилди ҳамда амалда 10 та саноат корхонасида 84 та чанг-газларни ушлаб қолувчи фильтрлар ўрнатилди, мавжудлари модернизация қилинди. Шундан 14 та корхонада 61 та чанг, газ ва тутунни тутиб қолувчи ускуналар   ўрнатилди, 3 та корхонада 23 та чанг, газ ва тутунни  тутиб қолувчи ускуналар   модернизация қилинди. 

Ҳозирда Фарғона вилоятидаги  19 та шаҳар ва туманларда 10 та давлат хусусий шериклик асосидаги ҳамда  6 та альтернатив санитар тозалов корхоналари  фаолият олиб бормоқда. Фарғона вилояти бўйича санитар тозалаш корхоналарнинг аҳолига нисбатан қамров даражаси 80 фоизни ташкил этмоқда. Аҳолига кўрсатилган хизматлар учун 2025 йил бошида 60 миллиард 740 миллион сўм дебитор қарздорликлар мавжуд бўлиб, унинг миқдори 2025 йил 1 нобярга келиб  72 миллиард 257 миллион сўмга етди. Жумладан,  “Агро Риштон Таъмир Сервис” масъулияти чекланган жамияти  хизмат кўрсатувчи Боғдод, Данғара, Бувайда, Риштон, Учкўприк туманлари миқёсида дебитор қарздорлик 2 миллиард сўмгача ортиб кетган.  Шунингдек, Қува туманидаги “Фарғона тозалик санитар сервис” корхонасида ҳам дебитор қарздорлик 2 миллиард 639 минг сўмга етган. Уларни ундириш бўйича 8 457 та  абонентларга огоҳлантириш юборилди  ва    19 миллиард 272 миллион сўм дебитор қарздорликлар ундирилди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, экология бошқармаси, Фарғона вилояти чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётини риожлантириш бошқармаси ҳамда санитар корхоналар ўртасида юзага келган 60 миллиард 740 миллион сўм дебитор қарздорликни йил  давомида қисқартириш режаси ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлиги ва экология бошқармаси томонидан тасдиқланди. Жойлардаги маҳаллалар кесимида аҳолига кўрсатилган хизматлар бўйича хатловлар ўтказилиб, 2025 йил январь ойидан 2025 йил 1 ноябригача  жами 15 миллиард 100 миллион сўмлик нореал қарздорликлар аниқланиб, биллинг тизимидан бартараф этилди.

Ўтган йилда вилоятда биохилмахилликни асраш ва кадастрини юритиш борасидаги тадбирлар самарадорлиги ҳам ортди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022  йил 22 февралдаги “Махсус  электрон  тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида   жорий йилнинг шу кунига қадар вилоятимиз туман, шаҳарларидан “Лицензия” ахборот тизими орқали ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш ва бошқа жойга кўчириш учун келиб тушган мурожаатлар жами 128 тани ташкил этиб, мурожаатларда давлат ўрмон фондига кирмайдиган 12307 туп дарахт ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш ҳамда буташ сўралган. Мурожаатлар, жойига чиқиб ўрганилганда, 12307 туп турли ҳилдаги қимматбаҳо ва манзарали дарахтлар кесилишидан сақлаб қолинди. Шаҳар ва туман бўлимлари томонидан шу кунга қадар ўрмон фондига кирмайдиган   92400 дона дарахтлар хатловдан ўтказилиб, платформага маълумотлари юкланди. Хатлов ишлари давом эттирилмоқда. 

Ўтган йил давомида 260 та жисмоний ва юридик шахслардан турли мавзудаги мурожаатлар келиб тушиб, улар ўз вақтида жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли тартибда жавоб берилди. Бундан ташқари юқори турувчи ташкилотлар ва вазирликдан жами 59 та топшириқлар келиб тушган бўлиб, муддатида бажарилди.

Бундан ташқари якунланган йилда соҳа фаолиятини ёритиш, қонунлар тарғиботи   юзасидан   бошқарма мутахассислари томонидан телевидениеда – 111 та телекўрсатувлар ташкил қилинди, радиода – 61 маротаба эшиттиришлар тайёрланди. Шунингдек, 94 та семинар, “очиқ дарс” ва давра суҳбатлари, 46 та кўрик-танлов, газетада ва расмий сайтларда 55 маротаба чиқишлар қилинди. Ижтимоий тармоқларга соҳага оид мавзуларда – 2887 та лавҳалар жойлаштирилди. 4 марта Халқаро амалий семинар,  8 та экскурсиялар, 15 марта пресс-тур, 19 та очиқ мулоқот ва 13 марта брифинглар, 1 та халқаро экспедиция ташкил этилди.

Мазкур тадбирларнинг барчаси юртимиз табиатини асраб-авайлаш, муҳофаза қилишни кучайтиришга хизмат қилади. Шу боис бу йўналишдаги тадбирлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилади. Зеро, табиат муҳофазаси биз экологлар учун келажак олдидаги  катта масъулият, ўзига яраша шараф ҳам ҳисобланади. 

 

Анваржон Ашуров,

Фарғона  вилояти экология  ва иқлим 

ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи 

вазифасини вақтинча бажарувчи.