КАТТА МИҚДОРДАГИ ЙЎҚОТИШ

КАТТА МИҚДОРДАГИ ЙЎҚОТИШ

Ҳисоботга кўра ўтган йил давомида дунёдаги барча тропик ўрмонлар ҳудуди     аёвсиз кесиб юбориш ва ёнғинлар ҳисобига 10 фоизга камайган. Бунинг натижасида атроф муҳитга ташланаётган заҳарли газ ва чиқиндилар миқдори 2,7 гигатоннага ортган. Яъни, таибатнинг “ўпка”си – ўрмонзорлар жиддий шикастланган. Албатта, бу йўқотиш ўз навбатида табиатдаги бошқа тирик организмлар, асосан инсонлар учун ҳам катта ҳавф туғдириш аниқ. Шунинг учун ҳам бу фактларга шунчаки эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. 

 

Бошқачароқ айтганда ўтган йил давомида 4,1   миллион гектар майдондаги тропик ўрмонлар кесилган ва ёнғинлар натижасида йўқ бўлган. Бу деярли бир мамлакат – Швейцария   ҳудудига тенг ҳудуд демакдир. Янада аниқроқ айтганда, 2022   йил давомида ҳар минутда 11   та футбол майдонига тенг ўрмон яксон бўлган. 

 

Ўрмонзорларни кесиш бўйича рўйхатнинг биринчи поғонасини   Бразилия эгаллаган. Бу мамлакатда ўтган йилда 1,8   миллион гектар дарахтзор   йўқ қилинган. Бу аввалги йилга нисбатан 14   фоизга кўп демакдир. Боливия, Индонезия, Перу   ҳамда Гана давлатлари ўрмонга қирон келтириш бўйича кучли бешликдан ўрин   олишган. Мазкур ҳудудларда дарахтзорларни кесиш миқдори аввалги йилга нисбатан 32-71   фоизгача ортган.  

 

Афсуски бундай йўқотишлар табиат учун катта ҳалокат демак. Шу боис мутахассислар 2021   йилда Глазгода дунёдаги 145 мамлакат раҳбарлари иштирокида 2030   йилгача бўлган даврда ўрмонларни ҳимоя қилиш ва тўла кесилишини олдини олишга эришиш тўғрисидаги декларацияга амал қилишларидан умидвор. Зеро, табиатдаги ҳар бир йўқотиш   инсоният таназзули сари босилган қадам демакдир.