ДАРДГА ДАВО ЎСИМЛИКЛАР

ДАРДГА ДАВО ЎСИМЛИКЛАР

Мамлакатимиз ўсимлик дунёси турли доривор гиёҳларга бой. Улардан самарали фойдаланиш аввало касалликка қарши яхшигина самара беради, қолаверса, ҳар доим ҳам кутилган натижани таъминламайдиган кимёвий препаратларга нисбатан деярли камхарж ҳисобланади. 

 

Бугун жамиятимизда касалликлар тури ва номи ҳам кўпайиб кетди. Бунинг аосий сабаби аввало тиббий маданиятнинг етишмаслигидан бўлса, иккинчидан маълум бир касалликка қарши кимёвий дориларга ўта талабнинг кучайганлигидандир. Ҳолбуки, бундан ярим аср аввал ҳам кимёвий дорилар, тиббий препаратлар сотадиган дорихоналар сони битта шаҳар ёки туманда нари борса икки-учтадан ортмагани ҳолда бугун ҳар қадамда аптека, ҳар қадамда дорилар. Дори бизнеси кучайгани сари кишиларнинг қийнаётган дарду-касалликлар миқдори ҳам кўпайиб боряпти. Ҳолбуки, бу борада жуда осон ва самарали ечим – доривор ўсимликлардан фойдаланиш саналади. Аҳамиятли жиҳати, юртимиз табиати бундай гиёҳларга жуда бой.

Ана шундай ўсимликлардан бири Олтой сабельниги деб аталади  ва унинг фойдали хусусиятлари жуда кўп. Бу ўсимлик халқ табобатида кенг қўлланилади. Ундан асосан инсульт, юрак-ишемик, қандли диабет  ва яллиғланишга қарши, таянч-ҳаракат тизимидаги касалликлар – артрит, артроз, подагра, ревматизм, радикулит ҳамда турли жароҳатлардан кейинги хасталикларни даволашда самарали фойдаланилади. 

Potentilla_palustris_6837a
Олтой сабельниги таркибида органик кислоталар, витамин С, каротин, санонинлар, танинлар, катенинлар, флавоноидлар, фенолкарбоксилик кислоталар ва эфир мойи, шилимшиқ катронлар ва дубиль моддалар мавжуд. Мазкур моддалар, хусусан, антиоксидантлар,  танин ва дубиль  моддалар кишилар танасидаги қон томирларнинг эластиклигини оширади. 

Мана шундай доривор ўсимликлардан яна бири Годжи деб номланади. У  бир нечта ноёб таркибдан ташкил топган бўлиб ўзида тўрт хил полисахаридлар, 6 хил моносахаридлар, 6 хил каротиниадлар, бетакаротин, В, Е, С, В1, В2, В6 витаминлари ҳамда бошқа қатор биологик фаол моддаларни жамлаган. Шунингдек Годжи ўсимлигида 18 хилдаги аминокислоталар ва  21 хилдаги минераллар ҳам учрайди  ва бу таркибида "Германий" элементи бор ягона доривор гиёҳ ҳисобланади.

Энг муҳими, мазкур доривор ўсимликдаги антиоксидантлар миқдорининг кўплиги эътиборга лойиқ. Олимларнинг ўрганиши ва таққослашига кўра, антиоксидантлар бананда -200, бақлажонда -390, маккажўҳорида -400, пиёзда -450, грейфруктда -483, кивида -602, узумда -759, лавлагида -840,  қулупнайда -1540, смородинада -2036, анорда -3307  бирликда бўлгани ҳолда мазкур нисбат Годжида -25300 бирликни ташкил қилади. 

6332792114
Годжи ўсимлигида С витамини, апелсиндагига нисбатан 500 баробар кўп бўлса, темир моддаси исмалоқдагидан 15 маротаба кўп экани, шунингдек,  инсон организми учун керакли  бўлган, аммо ўзи ишлаб чиқара олмайдиган В1, В2, В6 ва Е витаминларига бой эканлиги фанда ўз исботини топган. 

Ана шундай қатор хусусиятлари билан Годжи ўсимлиги саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади, жигарни ёғлардан тозалайди, буйрак ва ўт пуфакдаги тошларни майдалаб туширади, организмдаги қон босимни меъёрлаштиради, қандли диабетда инсулин ишлаб чиқаришига ёрдам беради, қондаги токсинлари тозалаб, уни суюлтиришга хизмат қилади. Модда алмашинувини яхшилайди, иммунитетни оширади, бурун ва томоқ шамоллашида аденоидларни йўқотади, камқонликда гемоглобинни кўпайтиради, жинсий қувватни табиий равишда оширади, суякларни кальций билан таьминлайди, тиш ва бўғимларни мустаҳкамлайди, кўриш кобилиятини яхшилайди,  инсон танаси учун энг керак бўлган гармон ҳисобланган мелатонин миқдорини оширади, Альцгеймер ва Паркинсон касалликларига  қарши курашади ва хотирани мустаҳкамлаб уйқуни яхшилайди, организмдаги ортиқча вазн ва ёғларни камайтиради. 

Годжи ўзидаги ана шу фойдали хусусиятлари учун "Саратон кушандаси", "Табиий Виагра", "Депрессияга карши  ва умрни узайтирувчи мева", "Мияни тетиклаштирувчи биринчи восита"  ҳамда "Бахт меваси" каби қатор номларга ҳам эга бўлган.

 

Собиржон Мансуров, 

“Green eko plants” халқаро табобат-

экология ҳамда ўсимликшунослик 

фанлари акдемияси академиги.