АСОССИЗ МИШ-МИШЛАРГА ИШОНМАНГ!

АСОССИЗ МИШ-МИШЛАРГА ИШОНМАНГ!

Ижтимоий тармоқларда Андижон туманининг “Дўнг қишлоқ“ маҳалласида ярим асрлик тарихга эга садақайрағоч эътиборсиз қолдирилгани, бунинг натижасида у қуриб бораётганлиги ҳақида асоссиз маълумотлар тарқалди. Аслида эса бу дарахт гуркираб ўсиб турибди ва у доимий тарзда мутахассислар назоратида.

 

Бу садақайрағоч  нафақат мамлакатимиз, балки хорижий давлатларда ҳам танилган. Шу боис, уни кўргани Япония, Швейцария, Ҳиндистон, Россия, Янги Зеландия, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан сайёҳлар келиб туриши ҳам бор гап. Бунга сабаб мазкур дарахт  садақайрағочнинг ноёб, шифобахш турларидан бири бўлганлигидир.  

Қишлоқдаги сада дарахтларининг умумий сони 10 тупни ташкил қилади. Энг каттасининг тана айланаси 2 метрга тенг. Шоҳларининг узунлиги 27, бўйи эса 20 метрни ташкил этади. Салкам қирқ ёшли бу дарахт йил сайин янада каттариб, бўйига ҳам, энига ҳам ўсиб бормоқда. 

CZ3B0132

Сада  дарахтлари юртимизда кам учрайдиган дарахтлардан бири ҳисобланади. Аммо, бугунги экологик вазиятда уни  кўпайтириш, юртимиз бўйлаб кенгроқ тарқалишига шароит яратиш керак. Чунки, садақайрағочнинг барг ва шоҳлари қалин бўлганлиги боис  у шунчалик кўпроқ ҳавони тозалаш хусусиятига эга. Яна бир аҳамияти сифатида кўркам кўриниши, каттагина майдонга соя бера олишини таъкидлаш мумкин. Кези келса, битта сада тагида юз нафаргача инсон бемалол салқинлайди. Айниқса, уларни вилоятимизнинг сўлим ва хушманзара манзиллари, зиёратгоҳ ва дам олиш масканлари ҳудудида кўпайтириш экотуризм ривожига ҳисса қўшади.

CZ3B0135

Ижтимоий тармоқларда кузатилган нотўғри маълумотлардан сўнг вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ қишлоққа бориб дарахтнинг ривожланишини кўздан кечирдилар. Ўрганиш натижаларига кўра, бугун дарахтда ҳеч қандай қуриш белгилари йўқ. У одатий ҳолича баравж ривожланяпти. Бунга амин бўлиш учун зарур бўлса, хоҳловчиларни қишлоққа таклиф этамиз. Садақайрағоч остида дам олиб, мириқиб ҳордиқ чиқаринг, унинг бор гўзаллигидан баҳра олинг. 

 

Лочинбек Исомиддинов, 

вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза 

қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси 

матбуот хизмати раҳбари.