EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

БЎЗ ЭЧКЕМАР (Varanus griseus caspuis)

Заиф, қисқариб бораѐтган, мозаик тарқалган кенжа турга мансуб Бўз эчкемар Жанубий Оролбўйидан Фарғона водийсигача бўлган текисликлар. Ўзбекистондан ташқарида эса  Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг жануби, Афғонистон, Эрон, Осиёнинг ғарби жанубида, Шимолий Африка, Ҳиндистон, Покистонда учрайди.

Чўлнинг қумли ва тупроқли ерлари, текислик ва тоғларнинг пастки қисмларидаги дарё  воҳаларида яшайди.  1970-йилларда локал популяцияларда ҳар гектарига 3-6 тадан учраган бу жонивор 1990 йиллардаги умумий сони 45 мингга, алоҳида Фарғона популяциясида эса 200 га яқинлиги аниқланган. Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган, қолганларида эса жуда кам сонли. Кундузги саёҳат вақтида 2-5 тагача учратиш мумкин.

Йилнинг апрель-октябрь ойларида фаол ҳаёт кечиради. Катта қумсичқон ва тулкилар ташлаб кетган уяларида беркинади ва ўша ерда қишлайди ҳам. Май-июнда жуфтлашади. Июнь-июлда 6-20 тухум қўяди. Тухумдан чиққан болалари ер юзига бир қишловдан сўнг чиқади. Ҳашаротлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва уларнинг тухумлари, майда сутэмизувчилар билан озиқланади.

Чўл зоналарида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, айниқса шудгорлаш ва суғориш,  инсон томонидан таъқиб қилиниши, йўлларда автотранспортдан нобуд бўлиши (Қизилқумда 400 километр масофада 46 та нобуд бўлгани қайд қилинди) натижасида уларнинг сони кескин камайиб боряпти. Демак, ҳайвонот дунёсининг ушбу вакилини  ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Зеро, ҳар бир жониворнинг тириклик оламида ўз ўрни бор.

Ижтимоий тармоқларга улаш: