EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ЎЗБЕКИСТОН ЛОЛАСИ (Tulipa uzbekistanica)

Ўзбекистон лоласи йўқолиб кетиш арафасида турган камёб, эндем ўсимлик ҳисобланади. У Помир-Олой тоғ тизмасининг жануби ғарбида учрайди.

Бўйи 10-20 сантиметр оралиғидаги кўп йиллик ўсимлик. Пиёзи тухумсимон, барглари учта, гули қизил, туби тўқ қўнғир доғли, сариқ гардишли. Март ойида гуллайди  ва май ойида  меваси етилади.

Қашқадарё  вилоятидаги Қуруқдағана тоғининг Толли довонида тарқалган. Ола жинсли тоғлардаги кулранг шўрхок тупроқларда ўсади. Асосан уруғидан кўпаядиган бу лоланинг Толли довонидаги 40 гектардан зиёд майдонда 300 тупга яқин сони аниқланган. Бу ўсимлик  асосан терниб кетилиши, чорва молларининг боқилиши туфайли камайиб боряпти. 1967 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника боғида экиб ўстирилаётган бу лоланинг ўсиб турган янги жойларини қидириб топиш лозим.