EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

САЙЁРАМИЗДАГИ ЭНГ КАТТА ЎН ИККИ ДАРЁ

Қадим замонлардан бери сув ҳаёт  манбаи ҳисобланади. Сайёрамизда сувсиз ҳеч қандай тирик жонзот яшай олмайди. Хусусан, дарёлар суви бу борада асосий манбадир. Шу ўринда курраи заминдаги энг катта дарёлар ҳақидаги маълумотлар барчага бирдек қизиқ бўлиши, табиий. Келинг, бугун дунёда энг улкан саналган ўн иккита дарё хусусида сўзлашамиз.

ЛЕНА. 12 – ўрин.

Умумий узунлиги  4294 километр.   Лена Шарқий Сибирдаги энг катта дарё. Унинг сувлари Сибир орқали Арктика океанининг Лаптев денгизига оқиб келади.   Дарё ҳавзаси 2490 минг квадрат километрни ташкил этади.

АМУР. 11 – ўрин.

Уумий узунлиги 4440 километр. Евроосиё, Узоқ Шарқ ва Шарқий Осиёдаги қитъанинг иккита ҳудудидан оқиб ўтади. Амурнинг аксарияти Россия ва Хитой ўртасидаги чегарага айланган. Амурнинг ўзига хос хусусияти унинг балиқ фаунасидир. Бугунги кунда олимлар унинг сувларида топган балиқлар тури 139 тани ташкил этади.

МЕКОНГ. 10 – ўрин.

Умуий узунлиги 4500 километр. У тўққиз давлат ҳудудидан оқиб ўтади. Сувини   Тибет тоғ тизмаларидаги музликлардан олади.   Ушбу дарё дельтаси тахминан 70.000 км² майдонни эгаллайди.   

МИССУРИ.9– ўрин.

Умумий узунлиги 3767 километр. Бу дарё Монтана қоятош тоғларида иккита кичик дарёнинг бирлашувидан ҳосил бўлган. Ҳавзаси 1.300.000 вадрат километр.   Миссури АҚШнинг ўнта штатида ўз тармоқларига эга. Бугунги кунда Миссури ҳавзасининг бой флораси ва фаунаси сезиларли даражада камайиб кетган. Шу муносабат билан дарё ва унинг флораси, фаунасини ҳимоя қилиш учун бир қатор қонунлар қабул қилинди.  

ХУАНХЭ. 8-ўрин.

Умумий узунлиги 5464 километр. Бу дарёнинг номи Хитой тилидан «Сариқ дарё» дея таржима қилинган. Бу Осиёдаги энг йирик дарёнинг манбаи Тибет платосида, денгиз сатҳидан 4000 метр баландликда жойлашган. Дарё Хитой орқали оқиб ўтади ва унинг узунлиги турли манбаларда 4670 километрдан 5464 километргача дея кўрсатилган. 

ОБЬ. 7-ўрин.

Умумий узунлиги 5410 километр. Обнинг узунлиги аслида 3650  километр бўлгани ҳолда Иртиш дарёси билан қўшилиб салкам беш ярим минг километрга етади. У майдон жиҳатидан Россияда энг катта –    2 миллион 990 минг квадрат километрни эгаллайди.   

ЯНГТЗЕ. 6 –ўрин.

Умумий узунлиги 6300 километр. Хитойнинг яна бир тарихий ва афсонавий дарёси ҳисобланган Янгтзе Евроосиёдаги энг чуқур ва энг узун дарёдир.  Янгтзе дарёсининг манбаи денгиз сатҳидан 5 600 метр баландликда жойлашган бўлиб Хитойнинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланишида катта аҳамиятга эга. У Хитойнинг ўртасида бўлиб уни шимол ва жанубга ажратиб туради.

ГАНГА. 5 – ўрин.

Умумий узунлиги 2700 километр. Ҳиндистон ҳудудидан оқиб ўтадиган бу дарё ғарбий Ҳимолойдан келиб чиққан ва қор ва музликлар билан тўйинади. 2700 километр Ганганинг дунёдаги энг йирик дарёлар рўйхатига киритилиши учун этарли эмас. Аммо, Ганганинг  ўзига хос хусусияти бор ва бу дарёни рекорд эгаси қилади. Яъни мазкур дарё дунёдаги энг катта дельтага эга. Шарқий дарёнинг дельтаси Ганга ва Браҳмапутранинг бирлашувидан келиб чиққан 240 киcчк дарёлар томонидан шакллантирилади. Бу дарёларнинг барчаси 105640 квадрат  километр майдонни  ўз ичига олади ва дельта учбурчак шаклига эга.  

КОНГО. 4 – ўрин.

Умумий узунлиги 4700 километр.  Конго дарёси  Конго Демократик Республикаси бўйлаб оқиб тушаётган  дунёдаги энг чуқур дарё. Тадқиқотларга кўра унинг энг чуқур нуқтаси 230 метр чуқурликда жойлашган. Конгонинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, бу экваторни икки марта кесиб ўтадиган дунёдаги ягона дарё.  

МИССИСИПИ. 3 – ўрин.

Умумий узунлиги 6420 километр. Миссисипи Шимолий Америкадаги энг йирик  дарёларидан бири. Унинг узунлиги 3734 километр бўлгани ҳолда  Миссури билан бирга  6420 километрни ташкил қилади. АҚШнинг 10 штатидан оқиб ўтадиган бу дарё жами  31 давлат ва Канада билан бирга умумий ҳисобда 2,981,000 квадрат километр ҳудудни қамраб олган. 

НИЛ. 2 – ўрин.

Умумий узунлиги 6671 километр.  Африка қитъасидаги энг катта дарё.   Нил дельтаси ҳам улкан даражада ва 24 минг квадрат  километрни ташкил қилади. Табиатан, дарё шовқинли, фақат пастки қисмида у тинч оқади. Нил устида қурилган  Асван тўғони ва    гидроелектростанция нафақат Миср давлати, балки қўшни давлатларни ҳам ёритиб беради.  

 АМАЗОН. 1 – ўрин. Умумий узунлиги  6992 километр.    Амазон дунёдаги энг катта дарё.   Бугунги кунда Амазон ҳавзасининг асосий муаммоси – ноёб ўрмонларнинг кесилиши.  2011 йилда Амазон дунёдаги еттита табиий мўъжизалардан бири сифатида тан олинган.