Chor. Noy 25th, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Бугунги депутат ҳар томонлама халқ вакили, унинг муаммолари  ечимига жавоб излайдиган, турли масалаларни имкон даражасида хал этишга кўмак берадиган, бир сўз билан айтганда ўз сайловчиларига қанот бўладиган инсон ҳисобланади. Бунинг учун ундан етарлича меҳнат, билим ва салоҳият, фидокорлик талаб этилади.

Фурқат туманидаги Калдушон маҳалласида электр симлари тортилган таянчларнинг тартибсизлиги, эскириб қолганлиги ва аҳоли турар-жойлари, яшаш хонадонлари устидан, ҳовлиларнинг шундайгина ўртасидан тортиб ўтилганлиги  ҳамда уларни анчайин пасайиб қолганлиги одамлар  учун ўзига яраша хавф туғдираётган эди. Бу вазият калдушонликларни анчадан бери қийнаётган бўлса-да, ҳануз ечимини топмаган, бу   кишилар ҳавотирини янада оширганди.

Шу боис маҳалла вакиллари бу хусусда Ўзбекистон Экологик партияси Фурқат туман Кенгашига мурожаат билан юзландилар. Мазкур мурожаатда имкон қадар симёғочларни кўча бўйларига олиб чиқиш, уларни янги бетон таянчлар билан алмаштириш, баландлигини ҳам талаб даражасигача кўтариш ҳақида баён этилган. Негаки, паст ва пала- партиш тортилган симёғочлардаги электр линияси шамол ва ёғингарчилик кунлари бир-бирига тегиб ёниб кетишгача бораётгани, баъзида эса узилиб тушаётгани катта-ю-кичикни бирдек ташвишга солмоқда. Бу жиддий масала бўлгани боис партия туман Кенгаши фаоллари, депутатлар ва алоқадор тизимлар вакиллари уни ўз жойида ҳал этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишди.

Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси Фурқат туман Кенгаши депутати Б.Шарофиддинов, маҳалла фуқаролар йиғини раиси  Б.Тоштемиров, сектор раҳбари Д.Солиев, туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Б.Тиллаев ҳамда вилоят экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси туман инспекцияси ходимлари иштирокида вазият жиддий таҳлил қилинди ва у ижобий ҳал этиладиган бўлди.  Айни кунларда маҳаллада эски ва паст бўйли симёғочларни янги бетон таянчларга алмаштириш ишлари бошлаб юборилди. Табиийки, бу ҳаракат маҳалла аҳлини ғоят мамнун қилди.

Зарифа БОЙНАЗАРОВА,

Ўзбекистон экологик партияси Фурқат туман

Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.