Shan. Avg 8th, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ОБОДЛИК ФАРОВОНЛИК АСОСИ

Хабарингиз бор шу кунларда вилоятимизда «Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман» шиори остида ўтказилаётган долзарб 90 кунлик доирасида «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла»га эришиш ҳаракати кенг қулоч ёзган. Табиийки, бу борадаги амалий ишлар пировардида халқ турмуш фаровонлигини таъминлайди. Чунки, ободлик покликка сабаб бўлади, поклик эса барака асосидир.

Қувонарли жиҳати шуки, кейинги йилларда яратувчилик, бунёдкорлик ва ободончиликка бўлган эътибор кун сайин ортиб боряпти. Бунинг натижасижа нафақат шаҳарлар, балки чекка-чекка қишлоқларда ҳам киши ҳавасини келтирадиган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, сервис объектлари қад кўтаряпти. Уларнинг  атрофидаги саранжом-саришталик, кўзни қунатадиган кўркамлик бемалол шаҳар шароити билан беллаша олади.  

Хусусан, мана шундай манзарани вилоятимизнинг олис ва чўл ҳудуди – Улуғнорда ҳам кўриш мумкин. Бу борадаги ҳаракатда фаол иштирок этаётган Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари бу гал тумандаги Мингбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги амалий тадбирларга ўз ҳиссаларани қўшдилар. Улар маҳалла аҳли билан елкама-елка туриб чор-атрофни тозалаш, кўча ва йўл четларини тозалаш, гузарлар, корхона ва ташкилот ҳудудини тартибга келтириш, айрим имконияти чекланган хонадон вакилларининг кўча деворларини таъмирлаш ишларига ҳисса қўшдилар.

Партиянинг Қўрғонтепа тумани фаоллари эса аҳоли ўртасида табиатни муҳофаза қилиш билан бирга табиий неъматлардан оқилона фойдаланиш, тадбиркорликни тарғиб қилишга алоҳида эътибор беришяпти. Жумладан, улар жойларда фаолият олиб бораётган ишлаб чиариш корхоналарига ташриф буюриб ишчи-хизматчилар орасида бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб боришяпти. Шунингдек, партия дастур ва мақсадларидан келиб чиқиб аъзролар сони кўпайтириляпти. Айни йўналишда фаол, серҳаракат аъзоларимизга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўткирбек БЕКТЕМИРОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Андижон вилояти Кенгаши раиси.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.