Chor. Okt 21st, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

КАРАНТИН ҲУДУДИ ҚУРИЛДИ

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди. Ғурумсарой қишлоғидаги мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонда барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.

Бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер,  телевизор ва душ билан таъминланган.

Эндиги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган.

—Бу ерда муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона барпо этилади. Ҳозирда 270 нафар муҳандис ва қурувчи, 20 дан ортиқ техника билан икки сменада иш ташкил этилган. Мақсад тез кунларда ушбу объектни ҳам фойдаланишга топширишдан иборат, — дейди қурилиш ишларини олиб бораётган “Сифат кафолат стандарт сервис” қурилиш корхонаси раҳбари Аҳмаджон Мамадалиев.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.