Yak. Sen 27th, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ОНАЖОНИМ – ТАБИАТ

Ер юзида экологик муаммоларнинг  тобора глобал аҳамият касб этиб бораётганлиги натижасида сўнгги йилларда атроф-муҳит муҳофазаси, экологик маданият, экологик таълим-тарбия, экологик маърифат  масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ҳар йилнинг 5 июни  бутун дунё миқёсида атроф-муҳитни муҳофза қилиш куни сифатида нишонланади. Мазкур сана муносабати билан  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти  бутун жаҳон ҳамжамияти эътиборини  атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш муаммоларини бартараф этишга қаратган.  1972 йил 5 июнда   Стокгольмда ўтказилган  конференциянинг  резолюциясига асосан қабул қилинган мазур сана боис ҳар бир инсон атроф-муҳит муҳофазаси учун ўз ҳиссасини қўшишга даъват этилади.

БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили   ифлосланган  ҳаводан нафас олиш  натижасида  7 миллион нафарга яқин киши вафот этмоқда.  Инсонларда астма ҳасталиги, болаларда  ақлий ривожланишнинг сусайиши кузатилмоқда. Шундай экан ҳар биримизнинг  асосий  вазифаларимиздан бири – табиат ва табиий  ресурслардан  оқилона  фойдаланишдан иборат. Янги  ва  барқарор усулларни тадбиқ этиб келажак авлод учун уларни муҳофаза қилиш ва сақлашни таъминлашга қаратилган зарур шарт-шароитларни яратишдир.

Аслида она табиатдаги барча неъматлардан  фойдаланаётган инсоннинг ўзи ҳам  табиатнинг бир бўлаги ҳисобланади.  Тириклигимизнинг давомийлиги инсоният, ҳайвонот ва наботот оламининг тақдири, аввало теварак атрофнинг экологик жиҳатдан софлигига боғлиқ.  Аммо, минг тааъссуфлар бўлсинки, бугунги кунда табиатдаги ана шу экологик мувозанат кун сайин бузилиб бормоқда. Эндиликда атроф – муҳит муҳофазаси ер, сув, ҳаво, ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёсини асраб-авайлаш, уларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймасдан келгуси авлодга етказиш бутун дунё аҳлини ташвишга солаётган глобал масалага айланди.

Хўш, бугунги кунда инсоннинг табиатга муносабати қай аҳволда?

Биргина транспорт воситаси,  енгил автомобиль 1000  километр юрганда чиққан ис гази бир кишининг бир йиллик кислородини ютади. Корхонанинг атроф-муҳитга чиқараётган  заҳарли газлари таъсирида ҳаво софлиги бузилиши, шунингдек кислотали газлар, тутунлар  таъсирида атмосфера ҳавосига ниҳоят катта даражада зарар етказилади.

Инсонлар ўзларига  сувсиз, ҳавосиз қанча  яшаш мумкинлигини савол қилиб берсалар ва озгина тоза ҳаводан нафас олмай кўришса жавоб топишга кўп вақт кетмайди. Шундай экан, ҳаёт учун  зарур бўлган  атмосфера қобиғини тоза сақланиши барчанинг асосий вазифаси эканлигини унутмаслик лозим.

Муҳайё АЗИМОВА,

Шокиржон  БОЙБОБОЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси 

Наманган вилояти  ташкилоти

мутахассислари.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.