Chor. Noy 25th, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

БИР ЁМОННИНГ БИР ЯХШИСИ

Маълумки, бугун короновирус пандемияси бутун дунёни ташвишга солган. Қарангки, мана шу хавотирли вазиятнинг ўзига хос фойдали томони ҳам бор экан. “Бир ёмоннинг бир яхшиси”, деганларидек, апрел ойида коронавирус пандемияси даврида чеклов даври баландлигида дунё бўйлаб ҳавога чиқарилаётган углерод чиқиндилари миқдори 17 фоизга камайди.

Бу ҳақда хабар берган халқаро олимлар гуруҳининг тадқиқотига кўра  ўтган ойда АҚШда чиқиндилар учдан бир қисмга камайди. Энг муҳими, бу кўрсаткич, хусусан, Калифорнияда пасайган. Шу билан бирга, Ҳиндистонда CО2  чиқиндилари 26 фоизга, Европада 27 фоизга камайди. Февраль ойида Хитойда чиқиндиларнинг чорак қисми қисқариши қайд этилди – айнан шу даврда мамлакат коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича кўплаб чораларни кўрди.

Олимларнинг фикрига кўра, бу йилги чиқиндилар даражаси 2019 йилга нисбатан 4-7 фоизга паст бўлади. Ушбу кўрсаткич чеклов чоралари қанча вақт амал қилишига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, агар йил давомида энг қатъий чоралар ўз кучида қолса, пасайиш 7% миқдорида бўлади, агар бундай чоралар яқин келажакда олиб ташланса, бу кўрсаткич 4% ни ташкил қилади.

Тадқиқотчилар таъкидлашларича, баъзи чекловлар олиб ташланар экан, 30 апрелгача дунёда CО2 чиқиндилари кунига 3,3 миллион тоннага ошган. Олимларнинг фикрига кўра, агар давлатлар апрель ойи даражасида карбонат ангидрид чиқиндиларининг камайишига нафақат пандемия даврида, балки бир неча ўн йилликлар давомида қисқартирадиган  бўлсалар, натижада сайёрамизни 1,9 даража целсий билан қиздиришдан сақланиш мумкин.

Тадқиқотга кўра, эмиссия камайишининг деярли ярми транспорт воситаларида, асосан, енгил автомобиллар ва юк машиналарида фойдаланишни пасайиши билан боғлиқ. Атмосфера чиқиндиларининг атиги 10 фоиз қисқариши ҳаво ҳаракатининг пасайиши ҳисобига таъминланмоқда. Илгари, турли мамлакатлар олимлари шу каби тадқиқотларни ўтказишган ва коронавирусга қарши, шу жумладан транспорт ва саноат корхоналарининг ишлашига қўйилган чекловлар туфайли ҳавонинг яхшиланишини қайд этишган.

Апрель ойи охирида Энергия ва тоза ҳавони тадқиқ қилиш маркази чеклов чоралари туфайли ҳаво сифатини яхшилаш Европада ҳавонинг ифлосланиши туфайли касалликлардан ўлимни пасайишига олиб келганини айтди. Марказнинг ҳисоб-китобларига кўра, Европа мамлакатларида атмосферага зарарли чиқиндиларнинг чиқариш камайиши сабабли биргина апрель ойида  11 мингга яқин одам ўлимининг олдини олиш мумкин бўлди. Ўлимнинг олдини олиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар Германия, Буюк Британия, Италия, Франция ва Испанияда қайд этилди.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.