EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

Саховат ва кўмак– инсоний фазилат

Мамлакатимиз учун ўзига хос синовли ушбу кунларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг эҳтиёжманд қисмига ҳомийлик асосида коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларни бартараф этилишига кўмаклашиш шулар жумласидандир. Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилаларга кундалик озиқ-овқатлар марказлашган тартибда етказилиши таъминланмоқда. Бундай хайрли ишлар куни кеча Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ташаббуси билан Андижон туманида туман прокуратураси билан ҳамкорлигида ўтказилди. Хусусан, имконияти чекланган икки нафар фуқарога махсус аравачалар, шунингдек, 10 дан ортиқ оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари  улашилди.

Шу кунга қадар Бюронинг Андижон вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан 130 дан ортиқ кам таъминланган оилаларга ёрдам қўли узатилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Шунингдек, 211 нафар истеъмолчиларнинг 57 миллион 245 минг сўмлик электр энергияси, табиий газ ҳамда маиший чиқинди хизматларидан бўлган қарздорликлари ҳомийлик асосида тўлаб берилди.

Бюронинг барча бўлимлари томонидан бундай саховат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ойистахон АБДУРАҲМОНОВА,

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти

бошқармаси катта инспектори.