EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

БИРМИЗ, БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ

Бугун короновирус деган кўзга кўринмас душман бутун дунёни оёққа  турғазди. Шу боис Хитойда пайдо бўлиб жами башариятни жиддий ташвишга солаётган Covid-19 коронавирус инфекциясини ёйилишининг олдини олиш вазифаси дунё миқёсида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, бу пандемия Ўзбекистонни ҳам  четлаб ўтмади.  

Ўзининг янги тараққиёт йўлидан глобаллашувнинг янги босқичига қадам қўйган мамлакатимизда бу хасталикка қарши кураш борасида йўлга қўйилган ҳамжиҳатлик самара беряпти. Айни йўналишда Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилояти Кенгаши фаоллари ҳам ўзига хос тадбирларни бажаришяпти. Хусусан, пандемия шароитида  касалликнинг тарқалишини олдини олиш, аҳолининг эхтиёжманд қатламини қўллаб –қувватлаш, бунинг учун уларга томорқалардан унумли фойдаланиш борасида кўмаклашиш каби қатор амалий ишлар олиб бориляпти.

-Бундай тадбирларга вилоятимизнинг энг чекка ҳудуди – Улуғнор туманида ҳам алоҳида масъулият билан ташкил этилмоқда, – дейди партиянинг туман Кенгаши раиси Неъматилло Йигиталиев. – Партиямиз фаоллари тумандаги алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда кўчалар, корхона ва ташкилотларда вирусна қарши дизенфекция ишлари олиб боришяпти. Хусусан, бугуннинг ўзида Теракзор маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда ҳудуддаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш аҳамияти атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, маҳалла  аҳлига арзон нархларда озик-овкат маҳсулотлари  тарқатилди.

Ҳудди шу каби тадбирлар вилоятимизнинг Хонобод шаҳри, Бўстон, Қўрғонтепа туманларида ҳам ташкил этиляпти. Хусусан, партиянинг Қўрғонтепа тумани Кенгаши раиси Гулираъно Собиржонова етакчилигидаги фаоллар тумандаги айрим  экилмай қолган аҳоли томорқаси,  дала ва боғ қатор ораларига сабзавот ҳамда полиз экинлари жойлаштиришда ёрдам кўрсатишмоқда.

Бундан ташқари партия фаоллари ҳамда аъзолари юртдошларимиз орасидан саховат кўрсатишга имконияти бор тадбиркорлар билан ҳамкорликда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини кенгайтиришга ҳам ҳисса қўшишмоқда. Чунки, саховат ва саховатпешалик халқимизнинг асрлар давомида улуғлаб келинаётган эзгу анъаналаридан саналади.  Айнан бугун, ҳудди ҳозирда халқимиз учун мана шу қадрият  сув ва ҳаво каби зарур. Мураккаб пандемия шароитида бир-биримизни қўлласак, қўлни-қўлга берсак эртанги кунга ёруғ юз билан чиқамиз. Демак, ушбу йўналишлардаги ишларимиз янада кенг қулоч ёзади.

Ўткирбек  БЕКТЕМИРОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

вилоят Кенгаши раиси.