Chor. Okt 21st, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ЁШ ОЛИМЛАР АНЖУМАНИ

Андижон давлат тиббиёт институтида “Тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзуcида ёш олимлар Республика илмий-амалий видеоконференцияси бўлиб ўтди. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”га бағишланган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигидаги мазкур тадбирни    институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ғуломжон Ҳожиматов очиб берди.

Шундан сўнг “COVID – 19” пандемияси оқибатида карантин ҳудудига масъуллиги сабабидан видеоконференцияда иштирок эта олмаётган институт ректори, профессор Мадаминжон Мадазимовнинг табрик сўзи ўқиб эшиттирилди. Ёш олимлар учун республикада биринчилардан бўлиб ўтказилган видеоконфренция иштирокчилари ўзбек, рус ва инглиз тилларида иш олиб бордилар.

Видеоконференцияда республикамизнинг барча тиббиёт олийгохларидан ёш олимлар иштирок этишди. Анжуманга ички касалликлар, жарроҳлик, акушерлик-гинекология ва педиатрия, медико-биологик фанлари йўналишлари бўйича 40 ортиқ маърузалар, 700 дан зиёд тезислар келган. Барча тезислар тўплам ва электрон тўплам шаклида чоп этилди. Маърузаларнинг долзарблиги, мақсад ва вазифалар, қўлланилган усуллар, олинган натижалар, мухокама, хулосаларга асосан махсус ҳайъат тамонидан баҳоланди.

Ҳакамалар томонидан муносиб деб топилган ғолиблар аниқланди. АДТИ Даволаш факультетит 5-курс талабаси Исломбек Бекташев I даражали диплом билан,  Тошкент педиатрия тиббиёт институти 5-курс талабаси Шоҳжаҳон Ҳамраев II даражали диплом билан, АДТИ Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси йўналиши 2-курс магистранти Шоҳрух Аҳмадалиев III даражали диплом билан   тақдирландилар

Шунингдек, видеоконференция давомида 3 та номинация  – “Энг ёш олим” номинация бўйича Тошкент Педиатрия тиббиёт институти педиатрия факультети 2-курс талабаси;Шоҳрух Ибраҳимов, “Энг яхши илмий ғоя” номинация бўйича Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали талабаси Дилмурод Мухаммаджонов, “Энг яхши ижодий ёндашув” номинация бўйича Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали ассистенти Юлдуз Балтаева ғолиб деб топилди.

Танлов ҳакамлари қарори ва институт ректори билан келишилган ҳолда қўшимча рашвишда Самарқанд давлат тиббиёт институти урология курси ассистенти Рушен Гафаров, Бухоро давлат тиббиёт инстиутти ички касалликлар ва эндокринология кафедраси ассистенти Гулчеҳра Ражабова,, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Микробиология курси докторанти Сапаева Феруза, каби қатор ёш олимлар рағбатлантирувчи мукофотларга сазовор бўлишди. 

Ғолиблар ва совриндорларга 500 000 сўмдан  1 000 000  сўмгача бўлган пул мукофотлари ажратилди ва бу маблағ уларнинг пластик карталарига “CLICK” тизими орқали етказилиши айтиб ўтилди. Видеоконференциянинг барча иштирокчилари сертификат билан тақдирланди.

Видеоконференция якунида ташкилотчилар  ёш олимларга анжумандаги фаол иштироки учун миннаддорчилик билдирдилар ва ёш олимарнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тиладилар.

Одилжон КАРИМОВ, институт матбуот хизмати раҳбари.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.