Shan. Avg 8th, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!

Экологик маданият тушунчаси бизда асрлар давомида шаклланиб келган. Яъни у “Ҳашар-элга ярашар” тушунчаси орқали одамлар орасида яқинликни, софликни ва табиатга булган юксак эътиборни кучайтириб, ёш авлод онгида удумларимизга нисбатан ҳурмат, шу билан бирга табитга бўлган ғамхўрлик, саришталигу-ободликка интилишни тарбияловчи восита бўлиб келган.

Буни ҳеч иккиланмасдан ҳалқимизнинг юксак даражадаги экологик маданиятнинг намунаси дейиш мумкин. Бугун дунё ҳамжамиятини хавотирга солаётган экологик муаммолар ва уларнинг негизида келиб чиқаётган касалликларнинг барчаси инсониятнинг табиатга бўлган муносабатларининг натижасидир. Хўш, энди бир ўйлаб кўрингчи! Бизнинг юртимиз ва  шаҳримизда бу каби ҳолатлар мавжудми? Орол денгизи ва Оролбўйи муаммолари қаердан юзага келди? Тўғри,   мамлакатимизда кўп давлатлардаги каби сув танқислиги, иқлимнинг кескин ўзгариши каби жиддий муаммолар сезилмаётган бўлсада, бу бамайлихотирликка берилиши керак дегани эмас. Юртимизнинг ҳар бир фуқароси шундай муаммоларнинг олдини олишга ўзини жавобгар ва маъсулиятли деб ҳисобламоғи зарур. Дунё аҳолисига таҳдид солаётган экологик муаммоларнинг ўлкамизда кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида жамиятнинг ҳар бир аъзосида замонавий экологик маданиятни шакллантириш зарур. Бунда боғча ёшидан бошлаб, экологик билимларни шакллантириш сўнгра бу жараённи мактабгача таълим, умумтаълим мактаблари, ўрта-махсус ва олий таълимда ҳам ўқитиш зарур.

Юртимизнинг табиатсевар ёшлари ҳам тенгдошларини огоҳликка ва табиатни асрашга чақириш борасида қатор тадбирларни амалга оширмоқлари даркор. Бу борада Ўзбекистон Экологик партиясининг худудий партия ташкилотларига ва экология ва атроф-муҳитни муҳоқаза қилиш бошқармаларига мурожаат қилишларини тавсия қиламан. Зеро, табиатни асраш ва келажак авлодга қолдиришга ҳар биримиз маъсулмиз.

Аъзамжон БОТИРОВ,

вилоят болалар силга қарши кураш сиҳатгоҳи бош врачи,Ўзбекистон Экологик партияси депутати.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.