Chor. Avg 12th, 2020

EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛУР

Юртимизда кўклам нафаси. Бугун қишнинг охирги куни ўз ўрнини баҳорга бўшатиб беради. Ободончиликни, саранжом-саришталикни, гўзалликни қадрлайдиган юртдошларимиз эса аллақачон жойларда эзгуликка хизмат қилувчи тадбирларни бошлаб юборишган. Ана шундай ташаббусни Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам фаол иштирок этаётган “Яхшидан боғ қолур” эко-ҳафталиги мисолида кўриш мумкин.  

Кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, ёшларни атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллиги ва масъулиятини янада ошириш, мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтириш келжак авлод олдидадаги асосий вазифамиздир.

Бу борада вилотимизда ўтказилаётган “Яхшидан боғ қолур” эко-ҳафталигида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча тиббий муассасалар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Негаки, кўчат экиш, боғ яратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан саналади. Оталарнинг фарзандига атаб дарахт экиши ҳам авлоддан-авлодга ўтиб, қадрият даражасига кўтарилган.

Ота-боболаримиз давридан деҳқончилик, ерни обод қилиш, кўчат ўтқазиш масалаларига алоҳида фазилатли амал сифатида қаралади. Деҳқон уруғни экади, осмондан ёмғир ёғишини сўрайди, сўнг ўша эккан кўчати униб чиқишини кўриб шукроналар келтиради.

Тизимда бошланган бу эзгу тадбир айни йўналишдаги ишларнинг дебочаси ҳисобланади. Кўклам давомида бу каби хайрли ишлар бардавом бўлади.


EKOPRESS.UZ. Веб-сайт ОАВ сифатида 2019 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан № 1287 рақам билан рўйхатга олинган. Муассис: “EKOJURNALIST” МЧЖ. Сайт раҳбари: Қувватов.А. Таҳририят манзили: 170400, Андижон вилояти, Бўз шаҳарчаси, Ипак йўли кўчаси, 3-уй.