EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Бугун Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг янги йилдаги илк йиғилиши бўлиб ўтди. Унга шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, кадрлар бўйича мутахассислари таклиф этилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Солижон Мўмиинов олиб борди. Кун тартибига кўра қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, вилоят саломатликни қайта тиклаш шифохонасида олиб борилаётган ишлар, уларнинг самарадорлиги ва мавжуд муаммолар ҳақида бошқарма бош мутахассиси Фурқат Мамакаев, 2019 йилги инвестиция, “Обод  қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида тиббиёт объектларида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари хусусида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Мухторжон Жўрабоев, тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларининг олдини олиш  чора-тадбирлари борасида вилоят санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази бош шифокори ўринбосари Аҳмаджон Расулов, “Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги  Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   қарори ижроси ҳолати ҳақида ССВнинг ТХСНҚББ вилоят бўлими етакчи мутахассиси Собиржон Насвалиевларнинг маърузалари тингланди.

Тиббиёт ҳайъати йиғилишида янги йилда бажариладиган долзарб вазифалар белгилаб олинди ва  ваколат доирасидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Камчиликларга йўл қўйган мутасаддиларнинг эса масъулияти оширилди.