EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ОНА ЗАМИН НЕЪМАТЛАРИ

Табиат саҳоватининг чеки йўқ. У хоҳ  кенг далалар бағрида, хоҳ тоғу-тошда  ва ёки чўлу-биёбонда, ҳаттоки денгиз ва уммон остида ҳам турли неъматлари билан биз – инсонларни сийлаб келади. Айниқса, Ўзбекистон замини бу борада янада баракали ҳисобланади. Унинг ранго-ранг мевалари, турли полиз ва сабзавот маҳсулотлари ўз мазаси, сифати билан оламда донг таратган.

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши ҳамда Андижон тиббиёт институти қошидаги академик лицей устоз-ўқувчилари ҳамкорлигида ташкил этилган «Ҳосил-2019» маънавий-маданий тадбирда ана шу ҳақда сўз борди.  

Унда лицей ўқувчи ёшлари томонидан мамлакатимизда етиштирилаётган сарҳил, экологик тоза, нафақат мазали, балки истеьмол учун фойдали бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси намойиш этилди.  

Тадбирда ҳар бир гуруҳнинг кўргазмаси  махсус танлов шартлари асосида алоҳида ўрганиб чиқилди. Бунда мева ҳамда сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, вилоятимиз далаларида етиштирилган қатор табиат неъматларининг турли-туманлиги, уларни дид билан жойлаштирилишига эътибор қаратилди.

Албатта, қатнашчилар кўпчилик эди, аммо ғолиблар саноқли бўлди. Тадбирда фаол иштирок этган ва ғолиб деб топилган гуруҳлар ўқувчиларига Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Андижон вилояти Кенгаши раиси.

Ижтимоий тармоқларга улаш: