EkoPress

TABIAT ONAMIZDIR – UNI ASRASH FARZANDLIK BURCHIMIZ

ТАБИАТ – БУЮК НЕЪМАТ

Бугунги дунё муаммолари ичида экологик вазият ўзининг ғоят долзарблиги билан ажралиб туради. Хусусан, табиат муҳофазаси борасидаги глообал экологик кризисларнинг ҳар бири алоҳида эътибор талаб этади. Албатта, бу муаммолар бутун инсоният қатори    Осиё, Африка, қисман Европа ва Америка мамлакатларида яшовчи 1 миллиард нафардан ортиқ мусулмонларни ҳам жиддий ташвишга солади. 

Асрлар давомида Ислом одамларнинг онгини табиат қонунларига мувофиқ ва уйғун ҳолда яшашга шакллантирган. Унинг инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларига қўйган талаблари, табиат билан бўлган алоқада шахсий манфаатлар эмас, балки умуминсоний манфаатлар, атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кераклигига  асосланади.

Инсоннинг табиатга шафқатсиз муносабатда бўлишига имкон берадиган ғарб таълимотидан фарқли ўлароқ, мусулмонлар диний фалсафаси шуни кўрсатадики, инсон табиатга бўлган муносабати ўз хоҳиш-иродасидан келиб чиқмаслиги керак, аксинча, ундан оқилона фойдаланиш лозим.    Қуръон Инжил сингари Худо одамларни табиат учун яратгани ҳақида гапиради. “У осмондан сув тушириб юборган Зотдир. Бу сиз учун ичимлик бўлиб хизмат қилади ва бунинг эвазига сиз чорва боқадиган ўсимликлар ўсади”, “У сиз учун дон, зайтун, хурмо, узум ва ҳар хил меваларни ўстиради. Албатта, бунда фикр юритувчилар учун оят-белги бордир (“Наҳл”сурасининг 10-11 оятлари).
Бироқ, бир вақтнинг ўзида мусулмон фалсафаси, гўё инсон учун яратилган бу табиат унга тобе эмаслигидан келиб чиқади. Қодир Тангри одамдан табиатга ва унинг инъомларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб қилади: “Пишганларида бу мевалардан енглар ва ҳосилдан кейин садақа беринглар. Ўзингизга зарар етказмаслик ва камбағалларни маҳрум қилмаслик учун жуда кўп овқатланманг, аммо мўътадил бўлинг. Аллоҳ исрофчиларни ва фоҳиша ишларидан рози бўлмас!”. (“Анъом” сурасининг 141-ояти).»Яхшиликни бузманг, инсофсизлик, адоват ва адолатсизликни тарқатманг». (“Араф” сурасининг 56-ояти маъноси).

Табиат, Қуръонга биноан, Худо томонидан инсоннинг манфаатларини ва эҳтиёжларини қондириш учун яратилган. “У сизлар учун ер юзидаги барча гўзал нарсаларни яратган зотдир…» (“Бақара”сурасининг 29-ояти). Бироқ, инсон Худо томонидан яратилган табиатга эҳтиёткорлик ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлиши кераклиги ҳақидаги   ҳақиқатни тўла тушуниши ва аниқ англаши керак, акс ҳолда у нафақат атроф-муҳитни йўқ қилиши, балки ўзини ҳам йўқ қилиши мумкин.

Ҳа, табиат шундай неъматки унинг ҳар бир унсури биз учун ҳаёт манбаидир. Уни асраб-авайлаш, қадрлаш орқали ўзлигимизни ҳимоя қилган бўламиз. Бу биз учун иймон ва бурч масаласидир.

Зиёдулло ИСОМИДДИНОВ,

Бўз туманидаги Абдуназар ота масжиди имом-хатиби.

Ижтимоий тармоқларга улаш: