БИЛАСИЗМИ?

– Дунёдаги одамлар яшаётган ҳавоси энг тоза жой Австралиядаги Тасмания оролидир.
* * *
– Иншоотлар ичидаги ҳаво ташқарисидагидан 25 мартагача кирроқ. Кўпчилик одамлар вақтининг 90 фоизини иншоотларда ўтказади.
* * *
– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Қоҳира ҳавосидан бир кун нафас олиш бир қути сигарета чекишдек зарарли.
* * *
– Автомобил ҳар 40 километрда ўртача ярим килограммга яқин зарарли газ чиқаради.
* * *
– Ишлатилган машина мойининг 4 литри бир йилда 50 кишига етадиган – 4 миллион литр сувни заҳарлаши мумкин.
* * *
– АҚШда болалар таглиги чиқиндихоналарнинг 1 фоизини эгаллайди. Улар 250 йилдан сўнг чириб битади.
* * *
– Дунёдаги энг узун тоғ тизмаси – Анд. У 6400 км.га чўзилиб, еттита давлат ҳудудидан ўтган.
* * *
– Айрим қушлар, масалан, балиқчи қуш, бақанлар шўр сув ичиб чанқоғини қондира олади.
* * *
– Лайлаклар ҳимояланиш учун 30 сантиметрга етадиган узун тумшуғидан фойдаланади.
* * *
– Канарейкани қизил қалампир билан боқса, патларининг ранги тўқ сариққа ўзгаради.
* * *
– Бойўғли кўзини қимирлата олмайди, бироқ бошини 270 даража диапазонда айлантира олади.
* * *
– Сақоқушнинг тумшуғи остидаги “халта”га 11 литр сув сиғади. Ошқозонига эса ундан икки баравар кам.
* * *
– Битта катта эман дарахтида 400 мингтага яқин қурт яшайди.
* * *
– Ўргимчак тўри мустаҳкамлик борасида шу диаметрдаги симдан қолишмайди.
* * *
– Судралиб юрувчилар ва илонлар учрамайдиган ягона минтақа – Антарктида.
* * *
– Тунда бойўғлидек яхши кўра олиш учун одамнинг кўзлари ҳандалакдек бўлиши керак.
* * *
– Дунёда балиқлар турининг сони сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар ва қушлар турларининг жами сонидан кўп.
* * *
– Бир финжон қаҳвада юздан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд.
* * *
– Туяқуш тухум қўйгач, уни 42 кун босиб ётади.
* * *
– Айрим денгиз отларининг узунлиги 20 сантиметргача етиши мумкин.
* * *
– Дунёдаги энг катта ер чувалчанги 1868 йилда Австралияда топилган. Унинг узунлиги 1 метр 20 сантиметрга етган.
* * *
– Дельфинлар одамлардек автоматик тарзда нафас ололмайди. Демак, улар ухлай олмайди ҳам. Агар дельфин ухласа ёки ҳушидан кетса, ҳалок бўлади.
* * *
– Капалак қуртининг 4 мингта мушаги бор. Инсонда эса – 600 та.

